ХИТОЙГА ХОС АҚЛ МАРКАЗЛАРИ ФАОЛИЯТИНИНГ ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИ
PDF

Keywords

хитойга хос янги турдаги ақл марказлари, мафкуравий инновациялар, янги фикрлар, давлат бошқаруви, ижтимоий-иқтисодий сиёсат.

Abstract

Мамлакатнинг давлат бошқаруви ва ижтимоий-иқтисодий сиёсатини шакллантиришда, унинг илмий асосини яратишда тегишли соҳаларнинг етакчи мутахассисларига мурожаат қилиш, ушбу жараёнга уларни кенгроқ жалб этишни тақозо этади. Хитой Халқ Республикаси ҳукумати томонидан янги турдаги ақл марказлари фаолиятини ташкил этиш ҳамда уларни давлат бошқарувига оид қарорларни қабул қилиш жараёнига жалб этилишини фаоллаштириш тарихий зарурат, илмий асос ва юқори самарадорлик кўрсаткичларига эришиш истаги билан изоҳланган. Бу борада маҳаллий ҳукумат қисқа вақт давомида ақл марказлари фаолиятини ташкил этиш, уларнинг моддий техник базасини яхшилаш, мамлакат ижтимоий-иқтисодий сиёсатида ўрнини ошириш бўйича кенг қамровли самарали чора-тадбирларни амалга оширган.

PDF