Abstract
Мақолада немис файласуфи Г.В.Ф. Гегелнинг ахлоқ тушунчасига муносабати, унинг келиб чиқиш хусусиятлари ва жамият ҳаётида тутган ўрни ҳақида сўз боради. Файласуф ахлоққа оид яхлит концепция яратмаган бўлсада, уни ўзининг “Ҳуқуқ фалсафаси” ва бошқа асарларида жамият ва давлат ҳаётида муҳим эканлигини исботлашга ҳаракат қилиб, унинг келиб чиқишини диалектик услуб билан ёритишга ҳаракат қилган.