Abstract
Бугунги кунда давлатимизда вояга етмаганлар томонидан хуқуқбузарликлар содир этиш тобора ошиб бормоқда. Ижтимоий хавфлилик даражасига кўра содир этилаётган ушбу жиноятларни аниқлаш ва олдини олиш учун унинг сабаб ва шарт-шароитларини ўрганиш мақсадга мувофиқдир. Турли хилдаги ташқи таъсирлар, интернет тармоқларидаги ёшларнинг онгини бузаётган иллатлардан хар томонлама қутулиш даркор. Ёшлар давлатнинг келажаги, халқнинг эртанги куни экан уларга бўлган эътиборни кучайтиришимиз, ўзбек халқининг фарзандларини етук хулқ-атвор билан тарбиялаш лозим.