Abstract
Мақолада тезкор-қидирув фаолиятида халқаро ахборот алмашинувининг ҳуқуқий асослари, уларнинг миллий ва халқаро ҳуқуқ тизимидаги ўрни, ахборот хавфсизлиги, шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш ҳамда инсон ҳуқуқларига риоя этиш билан боғлиқ жиҳатлари таҳлил қилинган. Шунингдек, халқаро ахборот алмашинувини тартибга солувчи конституциявий, соҳавий, жиноят-процессуал, ахборот-ҳуқуқий ва халқаро-ҳуқуқий манбалар тизими қисқача ёритилиб, мазкур соҳада қонунийлик ва тезкорлик ўртасидаги мувозанатни таъминлаш бўйича илмий хулосалар берилган.