Abstract
Мазкур мақолада иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатланиш хавфлилиги бўйича аттестациядан ўтказиш жараёнини рақамлаштиришнинг долзарблиги, ташкилий механизмлари ва самарадорлиги илмий жиҳатдан асосланган. Шунингдек, амалдаги аттестация тизимида мавжуд бўлган муаммолар, хусусан, жараённинг қоғоз шаклида юритилиши, ортиқча вақт ва ресурс сарфи, маълумотларни қайта ишлашдаги қийинчиликлар ҳамда инсон омили таъсири таҳлил қилинган. Рақамли технологияларни жорий этиш орқали аттестация жараёнини автоматлаштириш, ягона ахборот базасини шакллантириш, давлат назорати ва мониторинг самарадорлигини ошириш имкониятлари очиб берилган. Шу билан бирга, иш ўринлари аттестациясини рақамлаштириш орқали меҳнат хавфсизлигини таъминлаш, ходимлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва меҳнатни муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича илмий-амалий таклифлар ишлаб чиқилган.
References
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. – Тошкент, 2023.
2. Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси. – Тошкент, 2023.
3. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси. Ўзбекистон – 2030 стратегияси. – Тошкент, 2023.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами. – Тошкент, 2022.
5. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги. Иш ўринларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом. – Тошкент, 2021.