Abstract
Мақолада фарзанд тарбияси, ота – онанинг вазифалари, аждодларимизнинг тарбия тўғрисидаги илмий мероси, тарбия услуби, турлари, фарзанд тарбияси инсон ҳаётининг асосий мазмуни эканлиги, жамиятимизда ҳар бир инсон ўз ўрнига эга бўлишида тарбиянинг аҳамиятли эканлиги кенг ёритилган.
Ота – она бўлиш, фарзанд тарбиялаш, улғайтириш ҳар бир инсоннинг дунёдаги энг муқаддас вазифасидир. Бу инсонни ич – ичидан севинтирадиган, ҳаяжонга соладиган, қаноатлантирадиган вазифа саналади. Фарзандни дунёга келтириш ва уни парвариш қилиш масъулиятли иш. Шу билан бир қаторда, солиҳ фарзанд улғайтириш – маънан соғлом, кенг дунёқарашга эга, ўзи ва бошқалар билан тил топишиб, атрофда бўлаётган воқеаларга муносабат билдира оладиган шахсини тарбиялаш керак. Тарбия ота – она ҳаётидаги энг асосий, муқаддас ва бир умр давом этадиган санъат ҳисобланади. Фарзанд тарбияси – узлуксиз жараён. Бунда сабр – қаноат ва ишонч лозим.
Энг жиддий ва нозик саналган фарзанд тарбиясида санъат оламидагидек нафис ва атрофлича фикрлаш, сабр ва меҳр билан ҳаракат қилиш талаб этилади. Энг кичик хатолар ҳам катта нохушликларга сабаб бўлиши мумкин. Шу сабабдан фарзанди бор инсонларнинг ҳаммаси ота – она номига лойиқ бўла олмайди. Ота – она бўлиш – мажбурият эканлигини ҳис қилишдир. Шу билан бирга бола деб аталмиш қадрли бебаҳо, бироқ ожиз омонатни елкага кўтаришдир. Фарзанд улғайтираётган ҳар бир ота – она қуйидаги саволларга жавоб ахтаради:
- Қандай қилиб фарзандимни етук инсон қилиб улғайтира оламан?
- Болага танбеҳ ва озор бермасдан вояга етказиш мумкинми?
- Фарзандимни жамиятга фойдаси тегадиган шахс қилиб тарбиялаш учун нималарга эътибор қаратишимиз лозим?
- Фарзандимга қандай суянчиқ бўла оламан?
Бундай саволарга ва вазиятларга тушишини билган ота – оналар билим, тажриба,фарзанд тарбиясига оид маслаҳатларни топишга ҳаракат қиладилар.
References
1. Алимов У. Оилада фарзанд тарбияси. – Т.:” Мовароуннаҳр “, 2017.
2. Комилова Г., Шойзоқова Д. Ҳамма нарса болам учун.-Т.: “Юрист -медиа маркази”, 2009.
3. Мақсудов Т. Оила этикаси ва психологияси. – Т.:” Ўқитувчи “, 1991.