БОЛАЛАР ФОЛЬКЛОРИДА ҲАЙВОН ОБРАЗЛАРИНИНГ МИЛЛИЙ КОГНИТИВ ТАЛҚИНИ
PDF

Keywords

Болалар фольклори, ҳайвон образлари, миллий-когнитив талқин, когнитив ривожланиш, миллий тафаккур, рамзий идрок, халқ оғзаки ижоди, образли фикрлаш.

Abstract

Биз ушбу тезисда болалар фольклорида ҳайвон образларининг миллий-когнитив талқинини таҳлил қиламиз. Тадқиқотда мактабгача ва бошланғич ёшдаги болалар онгида ҳайвон образлари орқали шаклланадиган миллий тасаввурлар, ахлоқий қадриятлар ва когнитив жараёнларнинг ўзига хос хусусиятлари кўриб чиқилади. Халқаро манбалардан Жорж Лакофф ва Марк Жонсоннинг когнитив метафора назарияси, Жером Брунернинг когнитив ривожланиш ҳамда Лев Виготскийнинг маданий-тарихий ёндашуви асос қилиб олинган. Шулар асосида эртаклар, топишмоқлар, мақоллар ва ҳайвонлар ҳақидаги халқ оғзаки ижоди намуналари орқали болаларда миллий тафаккур, рамзий идрок ва образли фикрлашнинг шаклланиши таҳлил қилинади. Ўзбек фольклори намуналари ва халқаро тадқиқотлардан мисоллар асосида ҳайвон образларининг тарбиявий ҳамда когнитив аҳамияти ёритилади. Натижада, болалар фольклоридаги ҳайвон образлари миллий дунёқарашни шакллантириш, когнитив ривожланишни қўллаб-қувватлаш ва маънавий-ахлоқий қадриятларни сингдиришда муҳим восита эканлиги деган хулосага келинади.

PDF

References

1. Лакофф Ж., Жонсон М. Метафоры, которыми мы живем. – Москва: Едиториал УРСС, 2004. – 256 б.

2. Брунер Ж. Культура образования. – Москва: Просвещение, 2006. – 224 б.

3. Выготский Л. С. Мышление и речь. – Москва: Лабиринт, 1999. – 352 б.

4. Раҳимов Қ. Ўзбек болалар фольклорида ҳайвон образларининг бадиий хусусиятлари // Ўзбек тили ва адабиёти журнали. – Тошкент, 2022. – № 4. – Б. 64–71.

5. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси. Ўзбек халқ эртаклари (электрон фонд). – Тошкент. – https://natlib.uz

6. Wikipedia. Folklore. – https://en.wikipedia.org/wiki/Folklore