Abstract
Мақолада Жиззах воҳасида санъат ва мусиқа маданиятининг XIX аср охиридан XX асрнинг 80-йилларигача бўлган ривожланиш тарихи таҳлил қилинади. Совет ҳукмронлиги даврида санъат ва маданиятнинг мафкуравий назорат остида шаклланиши, миллий мусиқий меросни сақлаш ва ривожлантиришда маҳаллий ижодкорлар – Орифхон Ҳотамов, Эсон Лутфуллаев, Ғани Холиқов, Пайзиқул Зокиров каби намояндаларнинг аҳамияти алоҳида таъкидланади. Мақола материаллари орқали Жиззах воҳасида мақом, мумтоз ва эстрада мусиқасининг ривожланиш босқичлари, совет мафкураси ва миллий анъаналарнинг уйғунлиги ҳамда ижодкорлар фаолиятининг профессионал санъатни шакллантиришдаги ҳиссаси қамраб олинади. Мазкур таҳлил Жиззах воҳаси санъати тарихини илмий асосда тадқиқ қилиш ва миллий маданият тараққиёти учун муҳим назарий ва амалий маълумотлар тақдим этади.
References
1. Рашидов О. Ўзбекистон ҳудудида миллий зиёлилар ва большевикларнинг мафкура майдонидаги кураши (1917 – 1938 йй.). Тар. фан. док. (DSc) дисс... автореферати. – Бухоро, 2022. – Б. 23.
2. Ўзбекистон тарихи (1917-1991 йиллар). Биринчи китоб. Масъул муҳаррирлар: Абдуллаев Р., Рахимов М, Ражабов Қ. – Тошкент: Ўзбекистон, 2019. – Б. 361.
3. Rasulova N. Oʻzbekiston kommunistik partiyasi kadrlar tayyorlash siyosatining sovet mafkurasi targʻibotiga yoʻnaltirilishi. Toshkent, 2024. – B. 143.
4. Ўзбекистоннинг янги тарихи. 2-китоб. Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида. Илмий муҳаррир М.Жўраев. - Тошкент: Шарқ, 2000. - Б.583.
5. Сайдуллаева Г. Мактаб яратган ҳофиз. Жиззах овози газетаси, 2022 йил 7 декабрь, №48 (9138). У 1927 йили Жиззах шаҳрида таваллуд топган. У мактабда ўқиб юрган даврида най, ғижжак, танбур ва дутор чалишни пухта ўзлаштирган. 1944 йилда Янгийўлдаги мусиқали драма театрига ишга таклиф этилиб, айнан шу даргоҳда у ғижжак ижрочилиги ва бастакорлик фаолиятини бошлайди
6. Бегматов С. Орифхон Ҳотамов. Монография. – Tошкент: Янги aср aвлoди, 2000. – Б. 9.
7. 1989-1999 йилларда Тошкент театр ва рассомчилик институти ҳамда Ўзбекистон давлат консерваториясида педагогик фаолият билан шуғулланиб, анъанавий хонандалик бўйича сабоқ беради.
8. Бегматов С. Орифхон Ҳотамов. Монография. – Tошкент: Янги aср aвлoди, 2000. – Б. 7.
9. https://uz.wikipedia.org/wiki/Orifxon_Hotamov
10. 1935 йил Фориш туманида туғилган. 1997 йилда у Ўзбекистон халқ ҳофизи унвони билан тақдирланган. Санъаткор ўз фаолияти давомида Самарқанд драма театри, Ўзбек давлат филармонияси ва “Мақом” ансамблида меҳнат қилган.
11. OʻzME. Birinchi jild. Toshkent, 2000-yil
12. 1946 йил 8 апрелда Жиззах шаҳрида таваллуд топган. У ўз ижодий фаолиятини жуда эрта бошлаб, эстрада жанридаги асарлари билан машҳур бўлган.
13. Умарбеков Ў. Қўшиқлардан яралган умр. Жиззах ҳақиқати газетаси, 1997 йил 21 июнь, №50 (3647).
14. Жиззах вилоят Шароф Рашидов туман давлат архиви, 301-фонд, 1-рўйхат, 39-йиғма жилд, 3-варақ.; Ўша жойда, 1-рўйхат, 38-йиғма жилд, 97-варақ.
15. Умарбеков Ў. Қўшиқлардан яралган умр. Жиззах ҳақиқати газетаси, 1997 йил 21 июнь, №50 (3647).
16. Жабборов А.Ҳ.Ўзбекистон бастакорлари ва мусиқашунослари. Маълумотнома. Тўлдирилган 2-нашр. – Тошкент, 2015. – Б. 321.
17. Тоштемиров И. Ғанижон Холиқов ижодига бир назар. Жиззах ҳақиқати газетаси, 1996 йил 30 ноябрь.
18. Раҳмонқулов А. “Бастакор бахти”. Жиззах ҳақиқати газетаси, 1996 йил 30 ноябрь.
19. Унинг меҳнатлари юксак эътироф этилиб, 2000 йилда “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими”, 2001 йилда эса “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” унвонлари билан тақдирланган.
20. У 1946 йили Жиззах туманида таваллуд топган. У 1966 йилда Самарқанд санъат билим юртида мусиқий таълим олган ва кейинчалик Жиззах давлат педагогика институтида ўқишини давом эттирган.
21. Жабборов А.Ҳ. Ўзбекистон бастакорлари ва мусиқашунослари. Маълумотнома. Тўлдирилган 2-нашр. – Тошкент, 2015. – Б. 122.