“ШАРҲИ МУЛЛО” АСАРИДА МОСЛАШГАН АНИҚЛОВЧИНИНГ ИФОДАЛАНИШИ
PDF

Keywords

Наът, мослашган аниқловчи, ҳақиқий наът, сабабли наът, Абдураҳмон Жомий, Маҳмуд Замахшарий, Сибавайҳий, классик араб грамматикаси, сифат, мақтов ва қоралаш, таъкид.

Abstract

Ушбу мақолада классик араб тили грамматикасида муҳим ўрин тутувчи наът (мослашган аниқловчи) категориясининг назарий асослари ёритилади. Хусусан, Абдураҳмон Жомийнинг наът ҳақидаги қарашлари, унинг ҳақиқий (نعت حقيقي) ва сабабли (نعت سببي) турлари батафсил таҳлил қилинган. Шунингдек, Маҳмуд Замахшарий ва Сибавайҳийнинг мослашган аниқловчига оид фикрлари қиёсий жиҳатдан кўриб чиқилиб, наътнинг келишик, жинс, сон ҳамда аниқ-ноаниқ ҳолатларда аниқланмишга тўлиқ мослашиши илмий мисоллар асосида очиб берилган. Мақолада Жомий томонидан таъкидланган наътнинг ички семантик хусусиятлари — соф мақтов, қоралаш (ёмонлаш) ва таъкид маъноларини ифодалаши Қуръон оятлари ҳамда классик манбалар мисолида ёритилган.

PDF

References

Абдураҳмон Жомий. “Ал-Фавоиду-з-Зиёиййа”. Исомуддин, Абдуғофур Лорий, Абдураҳмон ва Исматулла ҳошияси билан. ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номли Шарқшунослик институтининг Ҳамид Сулаймон номидаги қўлёзмалар фонди. Қўлёзма 862.