Abstract
Мазкур мақолада ҳарбий тиббий хизмат кўрсатиш соҳасида қонунлар ижроси устидан прокурор назоратини ахборот-таҳлилий таъминлашнинг назарий асослари ва амалий механизмлари комплекс таҳлил қилинган. Хусусан, прокурор назоратида мониторинг тизимининг ўрни, хавфни таҳлил қилишга асосланган ёндашув, муқобил ахборот манбаларидан фойдаланиш усуллари ҳамда текширишга тайёргарлик босқичида амалга ошириладиган ахборот-таҳлилий ишлар ёритилган. Мақолада Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ҳарбий госпиталлар ва ҳарбий қисмлардан олинадиган статистик маълумотларни ўзаро солиштириш (cross-checking) орқали қонунбузарликларни аниқлаш имкониятлари кўрсатиб берилган. Шунингдек, молиявий ва моддий таъминот мониторинги, бюджет маблағларининг сарфланиши устидан назорат ҳамда прокурор текширувларида қўлланиладиган клиник стандартлар, санитария қоидалари ва фармацевтик регламентларнинг аҳамияти очиб берилган. Мақола ҳарбий тиббиёт соҳасида қонунийликни таъминлашда ахборот-таҳлилий ёндашувнинг аҳамиятини асослаб беради.
References
1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси // Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2023 й., 03/23/837/0241-сон.
2. Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонуни // Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон;
3. Ўзбекистон Республикасининг “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни // Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон;
4. Ўзбекистон Республикасининг “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонуни // Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.12.2024 й., 03/24/1008/0988-сон;
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 23 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида қонунийликни таъминлаш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-272-сонли Фармони;
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги ПҚ-4076-сонли Қарори // Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 06/24/230/1096-сон;
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 октябрдаги “Ҳарбий тиббиёт соҳасида кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4870-сонли Қарори // Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2020 й., 07/20/4870/1406-сон;
8. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2021 йил 25 майдаги 229-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Ижтимоий соҳада қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси тўғрисида”ги Низом.
9. Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг 2019 йил 20 декабрдаги 1236-сонли буйруғи (Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 31 январда 3216 рақами билан рўйхатдан ўтказилган) билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари авиациясининг учувчилар таркибини тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом // Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.10.2025 й., 10/25/3683/0891-сон;
10. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 28.01.2013 йилдаги “Қон ишлатиш билан боғлиқ бўлган кўп маротаба қўлланилиши тақиқланган тиббий буюм ва асбоблар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги 16-сон буйруғи. – Тошкент: 2013;
11. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирининг 2015 йил 5 август кунидаги “Тинчлик даврида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларида тиббий таъминотни ташкиллаштириш тўғрисидаги Қўлланмани тасдиқлаш ҳақида”ги 609-сонли буйруғи – Тошкент: 2015.