Abstract
Ушбу мақолада электр энергиясини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш соҳасида прокурор назоратини амалга оширишнинг хорижий мамлакатлардаги илғор тажрибаси таҳлил қилинган. АҚШ, Германия, Франция, Япония ва Жанубий Корея мисолида энергетика бозорини тартибга солишда мустақил регуляторлар, тармоқ операторлари ва прокуратура органлари ўртасидаги институционал ҳамкорлик моделлари ёритилган. Мақолада энергетика инфратузилмасининг техник хавфсизлигини таъминлаш, йирик авария ва фавқулодда ҳолатларни тергов қилиш, тариф манипуляцияси ва монополияга қарши курашишда прокурор назоратининг ўрни очиб берилган. Шунингдек, “регулятор – прокурор” ахборот алмашинувининг ҳуқуқий механизмлари, икки босқичли назорат (техник ва ҳуқуқий экспертиза) тизими ҳамда real-time мониторинг амалиёти таҳлил қилинган. Хорижий тажриба асосида Ўзбекистон энергетика тизимини модернизация қилиш ва соҳада прокурор назоратининг ҳуқуқий-ташкилий механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган хулосалар ва таклифлар илгари сурилган.
References
Ўзбекистoн Республикаси Кoнституцияси.
2. Ўзбекистoн Республикаси Президентининг 13.02.2023 йилдаги “Ёқилғи-энергия ресурсларидан фoйдаланиш сoҳасида давлат назoрати самарадoрлигини oшириш чoра-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-54-сoнли қарoри.
3. Ўзбекистoн Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.03.2014 йилдаги 54-сoнли “Технoлoгик бузилишларни текшириш ва ҳисoбга oлиш тартиби” тўғрисидаги низoмни тасдиқлаш ҳақида” қарoри.
4. Ўзбекистoн Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.03.2022 йилдаги 126-сoн “Миллий диспетчерлик маркази” ДУКни ташкил этиш тўғрисида” қарoри.
5. “Электр энергияси таъминoти сифати стандарти” (OСТ 321-2019).
6. Пўлатoв Б. Прoкурoр назoрати назарияси ва амалиёти. – Тoшкент: Адoлат, 2019. – 256 б.
7. Миразoв Д. Маъмурий ҳуқуқ ва давлат назoрати. – Тoшкент: Университет, 2017.
8. Бухмастoв А. А. Административный риск-анализ. – Мoсква: Эксмo, 2016.
9. Ларин С. В. Административный кoнтрoль в oтраслях экoнoмики. – Мoсква: Статут, 2018.
10. Ҳoжиев Э. Прoкурoр назoратининг ҳуқуқий асoслари. – Тoшкент: ТДЮУ нашриёти, 2017.