Abstract
Мақолада адибнинг “Сой бўйи, чимзор...” ҳикояси замонавий ўзбек насрида психологизмнинг ёрқин намунаси сифатида таҳлил қилинади. Асарда қаҳрамон Жалил Норбоевнинг ички изтироблари, болалик хотиралари, хаёл ва орзулари орқали инсон руҳиятининг чуқур қатламлари очиб берилган. Хотира драматизми, воқелик ва хаёл қоришуви, ички монолог ва ирреал образлар қаҳрамон руҳиятидаги зиддиятларни ифода этишда муҳим омил сифатида кўрсатилади. Шу тариқа ҳикоя инсон ҳаётида хотира ва орзуларнинг маънавий аҳамиятини намоён этади.