МРКХ СИНДРОМИ БЎЛГАН БЕМОРЛАРДА РУДИМЕНТАР БАЧАДОННИНГ КЛИНИК ВА СOНОГРАФИК ХУСУСИЯТЛАРИ
PDF

Keywords

МРКХ синдроми, бачадон ва қин аплазияси, сурункали кичик чаноқ оғриғи, рудиментар бачадон, фаолият кўрсатувчи эндометрий, гематометра, ультратовуш диагностикаси, URHG-MRKH.

Abstract

Майер–Рокитанский–Кюстер–Хаузер (МРКХ) синдроми тухумдонлар функцияси сақланган ҳолда бачадон ва қиннинг юқори қисмлари аплазияси билан тавсифланувчи аёллар репродуктив тизимининг туғма ривожланиш аномалиясидир. Ушбу беморларда муҳим клиник муаммолардан бири сурункали кичик чаноқ оғриғи бўлиб, у рудиментар бачадон ва унда фаолият кўрсатувчи эндометрий мавжудлиги билан боғлиқ бўлиши мумкин. Тадқиқот мақсади МРКХ синдроми ва сурункали кичик чаноқ оғриғи бўлган беморларда рудиментар бачадоннинг клиник ва сонографик хусусиятларини баҳолаш ҳамда органни сақлаб қолувчи жарроҳлик ёндашувининг самарадорлигини аниқлашдан иборат.

PDF